Шу йилнинг 2 ноябр куни соат 23-00ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув иситиш газ “колонка“сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар бермоқда.
Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, хабарда фуқаролардан, бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш сўралган.