Самарқандда йўл четидаги гуллар солинган токчани тепган аёл руҳий касалликлар диспансерига ётқизилади

Самарқандда йўл четидаги гуллар солинган токчани тепган аёл руҳий касалликлар диспансерига ётқизилади

Foto.Everyday.uz

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган видео барчанинг эътиборини тортди. Унда аёл йўлда кетаётиб дабдурустдан гуллар солинган токчани тепиб юборган. Яхшиямки гуллар йўлга чиқиб кетмаган. Акс ҳолда у машиналарнинг ЙТҲга учрашига сабаб бўлиши мумкин эди — деб хабар бермоқда 'Everyday.uz'.

Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беришича, ҳодиса Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган. Гулларни тепган аёл эса 42 ёшли шаҳарлик Г.М. экани аниқ бўлган.

Суриштирувлар натижасига кўра аёл Руҳий касалликлар диспансерида рўйҳатда туриши, олдин ҳам касаллиги туфайли даволангани маълум бўлган. Таъкидланишича, айни вақтда аёлни яна руҳий касалликлар диспансерига ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.