Самарқандда ЙТҲ оқибатида "Nexia" ва “Damas" тўқнашди

Самарқандда ЙТҲ оқибатида

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББнинг хабарига кўра, 14 ноябрь соат 6:25 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-47 автомобиль йўлининг 9-километрида “Damas" ва "Nexia" русумли транспорт воситалари автоҳалокат содир этди.

Воқеа оқибатида "Nexia" ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.