Самарқандда юк машинаси ағдарилди

Самарқандда юк машинаси ағдарилди

Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 05:40ларда, Самарқанд вилояти, Нарпай тумани ҳудудидан ўтган М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 108-километрида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1958 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги «Lacetti» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган С.Х. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, «Isuzu» автомобили йўлни ажратиб турувчи тўсиққа урилган ва ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.