Самарқандда «заправка»даги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Самарқандда «заправка»даги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги АЁҚШда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 8 июль куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Қундузсуфий» МФЙда жойлашган АЁҚШ ҳудудида ер остида жойлашган 25 тоннали сиғимда пайвандлаш ишлари олиб бораётган вақтида портлаш содир бўлиб, сиғимдаги, тахминан, 50 литр солярка маҳсулоти ёнган.

Воқеа жойига зудлик билан 5 та ёнғин-қутқарув экипажи 14:43 да етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да ўраб олинган ва соат 15:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Портлаш шохобча ҳудудида пайвандлаш ишлари олиб борилиши оқибатида келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ва яна бир нафари куйиш тан жароҳатини олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.