Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда зўравонлар ўртасидаги “разборка” иштирокчилари қўлга олинди
12.03.2022 09:09,  
179

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри ва Паст Дарғом туманларида орадаги келишмовчиликларни “разборка” орқали ҳал қилмоқчи бўлган гуруҳлар қўлга олинган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, тезкор ходимлар томонидан Самарқанд шаҳрида  бир гуруҳ шахслар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликни жанжал орқали ҳал қилмоқчилиги тўғрисида тезкор маълумот олинган ва ушбу гуруҳларнинг оммавий жанжал қилишининг олди олинган.

Шунингдек, Паст Дарғом туманидаги Жума шаҳри ҳамда "Арабхона" маҳаллаларида яшовчи 15 нафар спортчи томонидан “Самарқанд-Жума” йўналишидаги автошоҳбекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаш мақсадида “разборка”, яъни кўча йўли билан ҳал қилиш мақсадида йиғилган вақтида қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига чек қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан