Самарқанддаги боғчада 1 ёшли бола калтаклангани айтилмоқда. Вилоят ИИБ воқеага муносабат билдирди

Самарқанддаги боғчада 1 ёшли бола калтаклангани айтилмоқда. Вилоят ИИБ воқеага муносабат билдирди

«Самарқанддаги боғчада 1 ёшли гўдак калтаклангани айтилмоқда» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 5 август куни Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи Ш.Н., Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳридаги «Мечта» хусусий боғчаси тарбиячиси, шу боғчада тарбияланадиган 1 ёшли фарзандини юз қисмига урганлиги баён қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.