Самарқанддаги боғчага сариёғ ўрнига "Спред" маҳсулоти берилгани аниқланди

Самарқанддаги боғчага сариёғ ўрнига

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Самарқанд вилоятида амалга оширилган ўрганишлар натижаси тўғрисида маълумот берди.

58-сонли ДММТда 141 нафар тарбияланувчи тўғрисида маълумот тақдим этилган бўлсада, амалда 186 нафар тарбияланувчи борлиги аниқланди. OpenEmis тизимида гуруҳ қувватлари кичик гуруҳ учун 49 тага, тайёрлов гуруҳи учун 45 тагача оширилган. 

8 нафар тарбияланувчи ташкилотдан кетган бўлишига қарамасдан OpenEmis тизимидаги тарбияланувчилар рўйхатидан ўчирилмаган. Бу ўз навбатида бўш ўринларнинг шакллантирилмаслигига ҳамда гуруҳларга ноқонуний болалар қабул қилинишига замин яратган.

7-МТТда OpenEMIS тизимида 14 та гуруҳда 348 нафар бола бўлиб, ҳақиқатда 12 та гуруҳда 275 нафар болани ташкил этмоқда, уларнинг 29 тасида йўлланмалар мавжуд эмас. Бундан ташқари, таъминотчи томонидан МТТга сариёғ ўрнига “Спред” (сут ёғи ўрнини босувчи модда) маҳсулоти олиб келинганлиги аниқланиб, ишчи гуруҳ томонидан табиий сариёққа алмаштирилди.

31-МТТда ишчи гуруҳ ўрганишлар билан овора бўлган бир пайтда ошпаз пишиб турган овқатга хом товуқ гўшти солиб юборгангига гувоҳ бўлинди, яъни меъёр талабидаги гўшт маъсулоти пишган овқатга хомлигича солинди.

38-МТТ биносида қулфланган хона борлиги, унда 20 та болалар кровати ва 10 нафар бола борлиги аниқланди. OpenEMIS тизимида 14 та гуруҳда 348 нафар бола бўлиб, ҳақиқатда 12 та гуруҳда 275 нафар болани ташкил этмоқда, уларнинг 29 тасида йўлланмалар мавжуд эмас.