Самарқанддаги каналдан 17 ёшли қизнинг мурдаси чиққани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанддаги каналдан 17 ёшли қизнинг мурдаси чиққани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан 2021 йил 27 май куни Жиноят кодексининг 103-1-моддаси (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Иш тергов олиб бориш учун Паст Дарғом тумани ИИБ Тергов бўлимига юборилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни вояга етмаган С.Х.нинг жасади Паст Дарғомдаги каналдан топилган. Қизнинг отаси уни зўрлаш ва қотиллик қурбони бўлгани ҳақида даъво қилган. Аммо экспертиза марҳуманинг танасида зўрлаш ёки бошқа турдаги жиноят белгиларини аниқламаган.