Самарқанддаги уйларнинг бирида газ портлаши содир бўлди

Самарқанддаги уйларнинг бирида газ портлаши содир бўлди

8 октябрь куни соат 04:50 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар «Кўхнадам» МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Каттақўрғон шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган. 

2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 04:55 да ҳодиса жойига етиб борган. Ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган 1982 й.т. А.А (эркак киши) куйиш тан жароҳати олиб, Каттакўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган. Шифокорлар томонидан A.A. нинг юзи, бўйни кўкрак олди, иккала қўл соҳаси термик куйиш ташҳиси қўйилган ва умумий куйиш сатҳи 50% тан жароҳати олганлигини маълум қилинган.

Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби, хонадонга яқин ер остидан ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газнинг уйига тўпланиши натижасида чақнаш юзага келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқдa.