Самарқандлик бемор коронавирусдан вафот этди

Самарқандлик бемор коронавирусдан вафот этди

Самарқандлик А. шу йилнинг 27 май куни Санкт -Петербургдан чартер рейс орқали юртимизга келган ва Карантин марказига тиббий кузатувга олинганди. Унда жорий йилнинг 1 июнь куни “Covid-19” инфекцияси  тасдиқланиб, пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва  нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган. 

Шу йилнинг 1-июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг шифокорлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Бироқ стандартлар бўйича кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.