Самарқандлик ҳамшира аёлнинг калтаклангани акс этган видео тарқалди.Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди

Самарқандлик ҳамшира аёлнинг калтаклангани акс этган видео тарқалди.Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан маълумот берилди.

Тасвирлардаги ҳодиса 2021 йил 5 февраль куни Пастдарғом туманида содир бўлган.

Келишмовчилик туманнинг «Боғишамол» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Х.Д. ҳамда унинг Алишер Навоий номидаги маҳалладаги уйида ижарада яшаб келаётган, 1983 йилда туғилган Б.С. ўртасида содир бўлган.

Фуқаро Х.Д. ушбу уйни бошқа бир кишига сотганлиги сабабли ижарачидан уйдан чиқишини сўраган. Б.С. эса ушбу хонадоннинг ижара пулини март ойига қадар тўлаб қўйганлигини, шу сабабли уйдан чиқмаслигини айтган.

Натижада жанжал юзага келган. Фуқаро Б.С. тан жароҳатлари билан Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига тақдим этилган.