SamAuto эски авлод Isuzu’ларидан воз кечмоқда

SamAuto эски авлод Isuzu’ларидан воз кечмоқда

Самарқанд автомобиль заводи (SamAuto) эски моделдаги қатор юк машиналари ва автобусларни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.

SamAuto ҳамкорликда ишлаб келаётган Isuzu компанияси 729-авлодидан воз кечиб, янги 700П авлодидаги моделларни ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Янги моделларда қатор қулайлик ва янгиланишлар мавжуд — масалан, марказий қулф, кондиционер, шунингдек, такомиллаштирилган тормозлар.

Самарқанддаги заводда ҳозирда 700П линейкасидаги моделларнинг бир қисми ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур қарор 729-авлодга кирувчи моделларга тааллуқли — Isuzu NPR 66ПБ, Isuzu NQR 71PL, Isuzu FVR 33P ва Isuzu FVR 33G.

Айни вақтда Ўзбекистонда иккала авлодга кирувчи машиналарни ҳам харид қилиш мумкин. SamAuto 729 авлодидаги машиналарнинг эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Япониядан 1000 дона жамланма эҳтиёт қисмлар буюртма қилган. Компания янги конфигурацияга «силлиқ ўтишни» таъминлайди.

«729-авлодга кирувчи автомобиль эгалари учун эҳтиёт қисмлар кейинги 10 йил давомида ишлаб чиқарилади», — дейди SamAuto бош директорининг маркетинг ва савдо бўйичcа ўринбосари Илҳом Ярашев.