Шу йилнинг 4-6 июнь кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуаси мусобақага мезбонлик қилади.
Унда қитъамизнинг 20та давлатидан 400 нафарга яқин энг кучли самбочилар совринли ўринлар учун кураш олиб боради.