Самбо: Тошкентда Осиё чемпионати якунланди, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида яққол етакчи!

Самбо: Тошкентда Осиё чемпионати якунланди, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида яққол етакчи!

Тошкентда ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Бу хақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

4-6 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада қитъанинг 16та мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишларда жамоавий баҳсларда 1-ўринни эгаллашди.

Қуйида йўналишлар бўйича умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Ўсмирлар ўртасида:

Қизлар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Қирғизистон,

Ўғил болалар:

1. Ўзбекистон,

2. Тожикистон,

3. Қозоғистон.

Ёшлар ўртасида:

Қизлар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Қирғизистон,
 

Йигитлар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Тожикистон,
 

Катталар ўртасида:

Аёллар:

1. Қозоғистон,

2. Ўзбекистон,

3. Туркманистон,

 

Эркаклар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Тожикистон,

 

Жанговар самбо:

1. Ўзбекистон,

2. Қирғизистон,

3. Туркманистон.

 

Мусобақа давомида Афғонистон, Иордания, Эрон ва Ироқ вакиллари ҳам медалларни қўлга киритишди.