Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Samsung айрим турдаги смартфонларидаги қўшимча камерадан воз кечади
23.07.2022 19:34,  
66

Samsung Galaxy A серияли смартфонларининг айрим моделлари ёрдамчи камера модулидан маҳрум бўлади, деб хабар беради Кореянинг The Elec портали. Ўзгаришлар Galaxy A24, A34 ва A54 га таъсир қилади.

Шундай қилиб, Galaxy A24 50 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли ультра кенг бурчакли сенсор ва 5 мегапикселли макро модулга эга бўлади. Samsung Galaxy A34 48 мегапикселли асосий сенсор, 8 мегапикселли ультра кенг сенсор ва 5 мегапикселли макро модулга эга бўлади. Samsung Galaxy A54 модели, ўз навбатида, компания мухлисларига 50 мегапикселли асосий сенсор, 5 мегапикселли ультра кенг бурчак ва 5 мегапикселли макро модулни тақдим этади.

Samsung Galaxy A53 нинг 2022 йилги жорий моделида 48 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли ультра кенг бурчакли камера, 5 мегапикселли макро модуль ва 2 мегапикселли чуқурлик сенсори мавжуд – айнан шу ёрдамчи камерани компания ишлаб чиқаришни рад этди.

Қайд этилишича, бундай қарор Samsung компаниясининг смартфонлар орқасида камераларнинг «эстетик» жойлашувини яратиш вазифасини осонлаштиради, шунингдек, компанияга тежалган маблағни қолган камералар сифатига сарфлаш имконини беради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан