Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жанубий Корея терма жамоасига қарши ЖЧ—2018 саралаш учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди.
«Championat.asia»нинг ёзишича, миллий терма жамоа бош мураббийи матбуот анжуманига кирган, ўз фикрларини билдирган ва журналистларнинг саволларига жавоб бермай, зални тарк этган. Журналистлар уни «позор» («шарманда») дея кузатиб қўйишган.