Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилади

Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилади

“Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–6000-сон, 26.05.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилади.

Палата мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган ташкилот ҳисобланади.

Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган ташкилотлар ҳуқуқ эгалари томонидан берилган ваколат доирасида даъво билан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, кейинчалик бу бож айбдор тарафдан ундирилади.

Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган, оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этишга рухсат берилади.