Санкт-Петербургда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўлдириб кетилди

Санкт-Петербургда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўлдириб кетилди

Санкт-Петербургнинг Шушари қишлоғида Ўзбекистон фуқароси бўлган 29 ёшли аёл ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда «Питер.ТВ». Аёл ушбу қишлоқдаги хонадонларнинг бирида бир неча пичоқланиш жароҳатлари билан топилган бўлиб, бу ҳақда полицияга 8 март куни маълум қилинган.

«Невские Новости»нинг ёзишича, аёл Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида рўйхатда турмаган. Россияга ишлаш учун 2019 йилда келган. «Федералное агенцтво новостей» унинг ҳеч қаерда ишламаганини қайд этган.

Қотилликда Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли йигит гумонланиб, қўлга олинган. У ҳам бу ҳудудда рўйхатда турмаган.

Воқеа жойидан иккита пичоқ, мобил телефон, банк пластик картаси, биоматериаллар ва мурданинг кийимлари ашёвий далил сифатида олинган.

Қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.