Санкт-Петербургда номаълум қуролдан ўқ еган ўзбекистонлик тузалиб кетди

Санкт-Петербургда номаълум қуролдан ўқ еган ўзбекистонлик тузалиб кетди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2020 йил 7 феврал куни шаҳар истироҳат боғларидан бирида 4 нафар шахс Ўзбекистон фуқароси С.Н.га ҳужум қилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ҳамюртимизга Санкт-Петербург шаҳридаги 26-сон шаҳар шифохонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотга биноан мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар қўлга олинган. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди.