Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқараётган автобус ёниб кетди
4.12.2019 14:58,  
257

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йил 1 декабрь куни Приморское шоссесида тахминан 50 нафар йўловчи бўлган 211-йўналишдаги автобус ёниб кетгани тўғрисида хабарларни тасдиқлади.

Хабарда айтилишича, автобус ҳайдовчиси – Ўзбекистон фуқароси Абдуманнон Қаршиев бўлган ва унинг тезкор ва тўғри ҳаракатлари сабабли ҳеч ким жабрланмади.

Абдуманнон Қаршиев – автобус ҳайдовчиси сифатида “Третий парк” ОАЖда 2016 йилдан буён меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Ташкилотдан олинган хабарларга кўра, автобус стандарт йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган эди. Ҳайдовчи орқани кўрсатувчи кўзгудан қора тутунни кўриб, автобусни тўхтатади, барча эшикларни очиб эвакуация эълон қилади. Йўловчилар саросимага тушмай, муваффақиятли равишда автобусдан чиқишга муваффақ бўлишган, улардан ҳеч бири жароҳатланмаган. Ҳайдовчи эса ўт ўчириш воситалари орқали алангани мустақил бостиришга ҳаракат қилади.

Компанияда ушбу жасоратли ҳайдовчининг мардонавор хатти-ҳаракати ва юқори профессионал эканлиги қайд этилди. У вазиятнинг мураккаблигига қарамай саросимага тушмади ва ёнаётган автобусдан йўловчиларни олиб чиқди. Ҳамюртимизнинг босиқ ва аниқ ҳаракатлангани Санкт-Петербург аҳолиси ва меҳмонларининг ҳаётлари ва соғлиқларини сақлаб қолишга ёрдам берди, дейилади вазирлик хабарномасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан