Санкт-Петербургдаги жанжалда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди

Санкт-Петербургдаги жанжалда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида юз берган оммавий жанжалда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Санкт-Петербургнинг Красносельcкий туманида жорий йилнинг 22 август куни оммавий жанжал содир бўлган. Жанжалдан сўнг, 4 киши қўлга олинган. Улардан уч нафари Ўзбекистон ва Россия фуқаролари.

Қайд этилишича, можаро пайтида Ўзбекистон фуқароси пичоқланган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Қўлга олинганларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 213-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.