Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган самолёт Қозоғистонга фавқулодда қўнди
3.02.2022 17:37,  
116

Россия «Аэрофлот» компаниясининг Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган АФЛ-2870 рейси Қозоғистонга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бортида 56 нафар йўловчи бўлган самолёт 3 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 10:56 да Қозоғстоннинг Қизилўрда шаҳрига қўнган. Бунга йўловчилардан бири бўлган ўзбекистонлик аёл юрагида муаммо пайдо бўлгани сабаб тез тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабаб бўлган.

Самолёт қўнгач, аёл аэродромдан тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

Тошкент вақти билан соат 12:20 да эса 55 нафар йўловчи қолган самолёт Самарқанд аэропортига қўнган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан