Сардобада ҳарбий вертолётларда 300 киши қутқарилди (фото)

Сардобада ҳарбий вертолётларда 300 киши қутқарилди (фото)

Сирдарё вилоятида сув тошқини туфайли хавфли ҳудудда қолиб кетган аҳолини қутқариш ишларида ҳарбий вертолётлардан ҳам фойдаланилмоқда. Телеграмдаги «Тошкент осмони янгиликлари» канали сув босган ҳудуддаги аҳоли вакиллари ҳарбий вертолёт орқали олиб кетилаётгани тасвирларини эълон қилди.

Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий экипажлари Сардоба сув омбори тўғони ёрилиб кетган ҳудудга биринчилардан бўлиб етиб борган.

«H215M Super Puma ва H125M Fennec вертолётлари учувчиларининг профессионаллиги туфайли ФВВ ходимлари уйлар томи ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда қолиб кетган 300 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Ҳарбий экипаж дарахтлар ва электр симлари борлигига қарамасдан тунги вақтда ҳам паст баландликларда парвозларни амалга оширишди», дейилади хабарда.