Сардобадаги тошқинда бедарак кетган аскар Қозоғистондан қидирилмоқда

Сардобадаги тошқинда бедарак кетган аскар Қозоғистондан қидирилмоқда

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида сув тошқини пайтида бедарак йўқолган ўзбекистонлик аскар қидирилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири Чимкент шаҳар фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб.

Чимкент фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, 20 июнь куни қутқарув гуруҳи аъзолари қўшни давлатдан келган аскарни қидиришга киришган.

«20 июнь куни Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбариятидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 1992 йилда туғилган ҳарбий хизматчисини қидиришда ёрдам бериш тўғрисида хат келиб тушди. Мактубга кўра, «Шардара» қутқарув станциясидан 5 та қутқарувчи, 1 та транспорт воситаси ва 1 та қайиқ Мақтаарал ва Жетисай туманларининг сув тошқини бўлган ҳудудлари ва сув омборларида қидирув ишларини олиб бориш учун жўнаб кетди. Қидирувга Қутқарув отрядининг иккита кинологи ҳам жалб қилинган», - дейилади хабарда.