Сардор Умурзоқов «эгаллаб турган лавозимлар»га муносабат билдирилди

Сардор Умурзоқов «эгаллаб турган лавозимлар»га муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда ва онлайн нашрларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов гўёки қўшимча равишда эгаллаб турган лавозимлари ҳақида хабар берилди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, С.Умурзоқов Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида фаолият юритади ва бошқа барча тилга олинган лавозимлар алоҳида лавозимлар ҳисобланмайди ҳамда бажариладиган вазифалар доирасида қўшимча мажбурият ва функцияларни назарда тутади.

Қайд этилишича, Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши, ЖСТга аъзо бўлиш бўйича идоралараро комиссия ва Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси каби коллегиал органларга раҳбарлик қилиш Вазирлик ваколатига кирадиган, бироқ бошқа вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг иштирокини талаб қиладиган масалаларни ҳал қилишга имкон беради.

С.Умурзоқовнинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, АТБ «Ўзагроэкспортбанк», «Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ ва бошқа шу каби ташкилотлар Кузатув Кенгашларининг раиси даражасидаги иштироки ушбу идораларнинг энг йирик акциядори бўлган Ҳукумат вакили сифатида йилда бир неча марта ўтказиладиган учрашувлар давомида фаолиятининг натижалари ва стратегик йўналишларини муҳокама қилиш билан чегараланади, дейилади хабарда.

Умуман олганда, кўплаб мамлакатларда шаклланган амалиётга кўра, юклатилган вазифаларни энг самарали тарзда бажариш ҳамда у ёки бу масалаларни ҳал этиш доирасида турли идораларнинг самарали мувофиқлаштирувини таъминлаш мақсадида Ҳукумат аъзолари турли коллегиал органлар ва комиссиялар таркибига кирадилар.