Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони Европа учун нефть нархини пасайтириб, АҚШ учун кўтармоқчи
6.10.2022 23:17,  
71

Саудия Арабистонининг давлат нефть компанияси Saudi Aramco ноябрь ойида харидорлар учун сотиш нархларини эълон қилди, нархлар Европа учун пасайтирилади ва АҚШ учун кўтарилади.

Америкалик харидорлар учун барча навларнинг нархи 20 центга ошади. Бу Вашингтонга ҳафта бошидан бери иккинчи зарба бўлади.

Аввалроқ, Ар-Риёд асосий шахс бўлган ОПEК+ умумий ишлаб чиқаришни кунига икки миллион баррелга камайтиришга қарор қилган эди. Қўшма Штатлар нефть нархининг янги ўсишига олиб келмаслик учун бундай қарордан воз кечишни сўради.

Бунга жавобан АҚШ президенти Жо Байден танқисликни қоплаш учун мамлакатнинг стратегик захираларидан 10 миллион баррель нефтни бозорга олиб чиқишни буюрди.

Оқ уй раҳбари учун вазият айниқса муҳим, чунки Демократик партия Конгресс сайловлари олдидан нархларнинг ошишини ушлаб туришни хоҳлайди, нефть нархи эса инфляцияга бевосита таъсир қилади.

Saudi Aramco эса Европа компаниялари учун чегирмалар тайёрлади. Европанинг шимоли-ғарбий қисми ва Ўрта ер денгизи бўйидаги қўшимча енгил ва енгил навларнинг нархи 1,8 долларга, ўрта ва оғир навлари эса 1,5 долларга тушади.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз