Саудия Арабистони компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қуради

Саудия Арабистони компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қуради

16 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ўтказилган тендернинг якуний босқичида Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш учун БААнинг Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar) компанияси, АCWА Power (Саудия Арабистони) ва Voltalia (Франция) компанияси ўзаро рақобатлашди.  

Ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 2,5695 АҚШ центига тенг тарифни таклиф қилган АCWА Power (Саудия Арабистони) компанияси шамол электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер ғолиби деб, эълон қилинди.

Ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 2,6550 АҚШ центига тенг тарифи билан Masdar (БАА) компанияси ушбу тендернинг захира ғолиби деб, эълон қилинди.

Инвестициявий мажбуриятларга мувофиқ, ШЭС 2023 йилнинг ўрталарига келиб ишга туширилади. Электр станциясининг ишга туширилиши йилига 400 миллион кВт/с экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқаришни таъминлайди. ШЭС Қорақалпоғистоннинг Қораузоқ ва Беруний туманлари ҳудудида жойлашади. Лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 140 млн долларга баҳоланмоқда.

Унинг амалга оширилиши 110 мингга яқин хонадонга электр энергияси етказиб бериш, атмосферага чиқариладиган углерод чиқиндиларини йилига 157 минг тоннага камайтириш ва қурилиш даврида мингдан ортиқ янги иш ўрни яратишга имкон беради.