Саудия Арабистони Осиё минтақасидаги бозорларнинг ўсиши фонида нефть нархини кутилганидан ҳам оширди.
Aramco июнь ойидан бери осиёлик мижозлар учун асосий Arab Light маркали нефт нархини бир баррель учун 2,10 долларга кўтарди. Bloomberg процессорлари ва трейдерлари ўртасида ўтказган сўровига кўра, бозор 1,50 долларлик ўсишни кутаётган эди.