Саудия Арабистони Қатар билан 3,5 йиллик ёпиқ чегараларини очди

Саудия Арабистони Қатар билан 3,5 йиллик ёпиқ чегараларини очди

Саудия Арабистони Қатар билан 3,5 йиллик ёпиқ чегараларини, шу жумладан Қатарнинг ягона қуруқлик чегарасини Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида бўлиб ўтадиган кўрфаз раҳбарлари саммити олдидан очишга қарор қилди. Бу ҳақда Қувайт ташқи ишлар вазири Аҳмед Носир ас-Сабаҳга таяниб РИА Новости хабар бермоқда
"Қувайт ва Қатар амирлари, шунингдек Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати натижасида душанба куни кечқурундан бошлаб Қатар ва Саудия Арабистони ўртасида ҳаво, қуруқлик ва денгиз чегараларини очиш тўғрисида келишувга эришилди", деди ас-Сабоҳ телевизион мурожаатида Қувайт миллий телевиденияси. 
Қувайт Қатар ва унинг минтақавий қўшнилари ўртасида 2017 йилда бошланган можарога воситачилик қилади.
Маълумот учун, Форс кўрфази раҳбарлари саммити бугун, 5 январ куни Саудия Арабистонининг Эл-Улаа вилоятида бўлиб ўтади.