Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Saudi Aramco IPOси учун яшил чироқни ёқди
2.11.2019 17:52,  
433

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд дунёдаги энг йирик нефт компанияси Saudi Aramcoнинг IPOсини маъқуллади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда. Қарор 1 ноябр куни қабул қилинган, расман 3 ноябрда эълон қилиниши мумкин.

Шаҳзода компания рекорд даражада биржа битимлари амалга оширилиши учун саудиялик сармоядорлар томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланишига ишончи комил.

Reuters маълумотларига кўра, Aramco 1,5 трлн. $га баҳоланмоқда. 2016 йилда шаҳзода 2 трлн. $лик IPO ўтказмоқчи бўлган эди, бироқ сармоядорлар буни “ниҳоятда қиммат” дея баҳолашган эди. Битим ўшандан бери бир неча бор қолдирилди. Якунда IPO Лондон ёки Нью-Йорк биржасида эмас, балки ар-Риёд биржасида амалга ошириладиган бўлди.

Сармоядорлар кўз олдида жозибали кўриниш учун, Арабистон ширкати 2020 йилда 75 млрд. $ дивиденд тўлашни режалаштиряпти.

Saudi Aramco акциялари учун 10 та халқаро йирик банклар ҳам курашмоқда. Улар орасида Sitigroup, Goldman Sachs ҳамда JP Morgan ҳам бор.

IPOга тайёргарлик фонида Saudi Aramcoнинг директорлар кенгаши раиси ўзгарган: Энергетика вазири Холид ал-Фалих ўрнига Саудия суверен фонди Public Investment Fund (PIF) бош директори Ясир ар-Румайян тайинланди.

Сентябр ойида Саудиядаги нефт заводларига қилинган ҳужумлар натижасида жаҳон бозорида нефт нархи кескин кўтарилган эди. Компания нефт заводлари хавфсизлигининг бу қадар ҳаминқадарлиги глобал ҳамда қиролликнинг ўзидаги сармоядорларни “қадамни ўйлаб босишга” мажбур қилди. Fitch Ratings рейтинг агентлиги чет эл валютасидаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингида компанияни А+ даражадан А даражага туширган эди.

Саудия Арабистони мусулмон мамлакат ҳисобланади ва у ердаги банк-молия тизими ҳам шаръий тамойиллар асосида ишлайди. Шу сабабли, Aramco IPOсида акциялар ўрнига сукуклар (исломий облигатсиялар) чиқарилиши мумкин. Агар бу жараён содир бўлса, Saudi Aramco сукук эмитатсиясидан энг кўп пул маблағлари жалб қилган исломий ширкат бўлади.

IPO (инглизча Initial Public offering бирикмасининг қисқартмаси) акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи оммавий таклиф қилиниши деган маънони билдиради. Бунда акция чиқарувчи ширкат ўз аксияларини илк бора кенг омма эътиборига ҳавола этаётган бўлади. IPO ни ўтказишдан асосий мақсад компанияни ривожлантириш учун кенг доирадаги инвесторлардан капитал жалб қилишдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан