Саудия Арабистони тарихида биринчи марта аёлларга қуролли кучлар сафида хизмат қилишига рухсат берилди. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, аёлларга қўшинларнинг барча турларида сержантгача бўлган унвонда хизмат қилишга рухсат этилади.
Саудия фуқаролик мудофааси операциялари марказининг собиқ раҳбари Ҳасан ал-Шаҳри ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорни «тўғри йўналишда изчил қадам» деб атади.
Унинг сўзларига кўра, қуролли кучларда аёллар учун кенг имкониятлар очилмоқда.