Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус аниқланди

Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус аниқланди

Ҳозирда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 55 нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтимиздан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.