Саудия Арабистонидан бўлган инвесторлар Англия клубини сотиб олди

Саудия Арабистонидан бўлган инвесторлар Англия клубини сотиб олди

Саудия Арабистонининг инвестиция фонди (ПИФ) Англиянинг «Нюкасл» клубини сотиб олди. Келишувни Премьер Лига тасдиқлади, деб хабар берди BBC.

Премьер Лига матбуот хизмати томонлар ўртасидаги барча юридик келишмовчиликлар бартараф этилгани маълум қилди. Саудия Арабистони қироллиги клуб бошқарувига аралашмаслиги борасида АПЛга кафолат берилган.