Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия шаҳзодаси қатл қилинди
19.10.2016 11:02,  
9

Саудия Арабистони Шаҳзодаси Турки Бен Сауд ал-Кабир қотилликда айбланиб қатл этилди. 2014 йил Ар-Риёддаги кўнгилочар тадбир чоғида Шаҳзода дўсти Одил ал-Мхемидни отиб ўлдирган ва яна бир кишини яралаган.
 
Ўшанда Шаҳзоданинг номақбул иши қиролликда катта шов-шув ва ғалаёнга сабаб бўлганди. Шаҳзода зудлик билан ҳибсга олиниб, шу йилнинг ўзида суд уни қотилликда айбдор деб топганди.
 
Маълумотларга кўра, Турки Бен Сауд ал-Кабирни қатл қилиш тўғрисидаги қарор Саудия Арабистони Олий суди томонидан қабул қилинган.
 
Шаҳзоданинг қариндошлари Одил ал-Мхемиднинг оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш истагини билдирган. Аммо Одил ал-Мхемиднинг оиласи “қонли” пулларни олмасликларини, қотил ўз жазосини олишини талаб қилишган.
 
Эслатиб ўтамиз, қиролликда Шаҳзодани қатл қилиш жараёни тарихда биринчи бор кузатилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан