Савдоси чекланган 1 500 дона дори воситалари ҳаракатига чек қўйилди

Савдоси чекланган 1 500 дона дори воситалари ҳаракатига чек қўйилди

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун 9 март куни 02-30ларда Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл патруль хизмати масканида тунги хизматни олиб бораётган 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан фуқаро 1987 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги «Наманган-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Нексия" автомобили тўхталиб, тегишли тартибда текширилади.

Автомашинани кўздан кечириш давомида юкхонасида бўлган икки қоғоз қути ичида республика ҳудудида савдоси чекланган 1 500 дона «Тропикамид 10 мг» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланади ва қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.