Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайлов тизими: партиялар рўйхатига ўтиш зарурати
21.11.2019 17:49,  
219

Яқинда ЎзЛиДеПнинг сайловолди қурултойида, партия лидери, мажоритар сайлов тизимидан партиявий рўйхат тизимига ўтиш ғоясини илгари суришини билдирди. Яъни, агар партия кўп ўрин олса, мана шу ғояни қонунчиликка киритишини билдирди. Жуда яхши таклиф!

Агар сайлов тизими партиявий рўйхатлар тизимига ўтса, одамлар партияларга овоз берарди, партиялар жонларанди, уларни аниқ ва фарқли дастурлари ва имижи бўларди. Парламент кучаярди. Ҳокимиятлар бўлиниши сезила бошларди.

ЎзЛиДеП, албатта энг кўп ўринни олади. Лекин, бу партиянинг ғоялари ва дастури билан эмас, унинг молиявий ва административ ресурслари билан боғлиқ. ЎзЛиДеП – 2003 йилдан бери, ҳокимият партияси ҳисобланади. ЎзЛиДеП – Президент партияси ҳисобланади. Шунинг учун, қонунчиликдаги “сайланган Президент, бирон партияга аъзо бўлмайди” деган номантиқий ҳолатни олиб ташлаш керак.

Аксинча, Президентни, вазирлар маҳкамасини, марказий ҳокимиятдаги амалдорларни имкон қадар кучлироқ партияларга, мафкураларга боғлаш керак. Ютқазган партиялар эса, табиий равишда, муҳолифатга ўтиши, ҳукумат фаолиятини танқидий кузатиши, тафтиш қилиши керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан