Сайёҳлар учун тўлиқ очилган мамлакатлар маълум бўлди

Сайёҳлар учун тўлиқ очилган мамлакатлар маълум бўлди

Коронавирус пандемияси туфайли аввал жорий этилган сайёҳларнинг кириб келишидаги чекловларни атиги бешта давлат бутунлай олиб ташлади. Бу ҳақда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти 8 март куни ўз сайтида маълум қилди.

Сайёҳлар учун очиқ бўлган давлатлар орасида Aлбания, Доминикан Республикаси, Коста-Рика, Шимолий Македония ва Танзания бор. Улар сайёҳлик йўналиши умумий сонининг атиги 2 фоизини ташкил этади, дея таъкидлайди ташкилот.

Шу билан бирга, ҳар учинчи мамлакат, яъни умумий ҳисобда 69 та давлат саёҳатчилар учун бутунлай ёпиқлигича қолмоқда. Уларнинг аксарияти Осиё-Тинч океани минтақасида, яна 15 таси Европада, 10 таси Aмерикада, 10 таси Aфрикада ва учтаси Яқин Шарқда жойлашган. Сайёҳлар киришига қисман чекловлар туристик йўналишларнинг яна 34 фоизида сақланиб қолмоқда.