Сбербанк одатдагидек ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда кредит ташкилоти матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг олтинчи пакети доирасида келишилган SWIFT’дан узилиш халқаро ҳисоб-китоблардаги мавжуд вазиятни ўзгартирмайди.
Аввалроқ Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари раҳбарлари Брюсселдаги саммитнинг биринчи куни якунларига кўра, Россия импортини қисман тақиқлаш бўйича келишиб олганини маълум қилганди. Шу билан бирга, қувур транспорти орқали Европага келаётган нефть олтинчи санкциялар пакетига киритилмайди.
Янги чекловлар доирасида, шунингдек, Сбербанкни SWIFT тизимидан узиш, Россия телеканалларининг ЕИ ҳудудида кўрсатувини тақиқлаш, уюшма ҳудудидаги активлари музлатиладиган шахслар рўйхатини кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда.