Шольц ва Макрон Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Натижа қандай?

Шольц ва Макрон Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Натижа қандай?

Шольц ва Макрон Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Натижа қандай? Бу ҳақда "BBC news" нашри хабар бермоқда.

Европа Иттифоқининг икки йирик давлати Франция ва Германия раҳбарлари Россия етакчиси Владимир Путин билан яна телефон орқали гаплашиб, украиналикларни ўққа тутишни тўхтатиш кераклигини сўрашди.

Уч кишилик суҳбат тахминан бир соат давом этди, деди Германия канцлери Олаф Шолснинг вакили. Бунгача ҳар икки етакчи Украина президенти Владимир Зеленский билан гаплашган эди.

Кремл, ўз навбатида, Путин Макрон ва Шольц билан Украинадаги “ҳақиқий вазият” ҳақидаги тасаввурларини баҳам кўрганини айтди.

Макрон ва Шольц  доимий равишда Путинга қўнғироқ қилишмоқда. Уруш пайтида Макрон у билан тўққиз марта гаплашган ва ташқи дунё билан алоқа қилишдан қочадиган Россия раҳбари билан ушбу алоқа каналини сақлаб қолиш муҳимлигини бир неча бор таъкидлаган.