Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Семизлик умрни анча-мунча қисқартиради
14.10.2019 10:02,  
320

Семизлик ва у билан боғлиқ касалликлар инсон умрини 3 йилдан 15 йилгача қисқартириши мумкин. Россиянинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва сиҳат-саломатлик бўйича федерал назорат хизмати ана шундай статистикани тақдим этди.

Қайд этилишича, ортиқча вазн инсон умрининг ўртача 3-5 йилга, яққол семизлик эса 15 йилгача қисқаришига сабаб бўлади. Ҳар уч ўлимдан иккитасига ёғ алмашинувининг бузилиши ва семизлик олиб келяпти.

Федерал хизмат маълумотига кўра, Европанинг ривожланган мамлакатларида аҳолининг 15 фоиздан 25 фоизгачаси семизликка чалинган. Бутун дунёда болалар ва ўсмирлар орасида ҳам семизлар сонининг ортаётгани кузатиляпти: ривожланган давлатларда ўсмирларнинг ўртача 25 фоизи ортиқча вазнга эга.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб сайёрамиз аҳолисининг 41 фоизида ортиқча вазн бўлишини тахмин қилмоқда. Семизлик юрак-қон томир касалликларига, саратон ва диабетга олиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан