Сенат қурол-яроғ муомаласи соҳасида янги жавобгарлик чораларини рад этди

Сенат қурол-яроғ муомаласи соҳасида янги жавобгарлик чораларини рад этди

Олий Мажлис Сенати жума куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида янги жавобгарлик чораларини кўзда тутган қонунни рад этди.

Янги қонун Жиноят кодекси (ЖК) ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖТК) ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Жумладан:

ЖКнинг 248-моддасида ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, таъмирлаш, олиш, олиб ўтиш, жўнатиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, улардан фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

МЖТКнинг 185-моддасида ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш учун жавобгарлик белгиланган.