Сенат раиси Ўзбекистонда нечта оила ёрдамга муҳтож эканини айтди

Сенат раиси Ўзбекистонда нечта оила ёрдамга муҳтож эканини айтди

Бугун, 19 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда. Унинг сўзларига кўра, Республика бўйича 7 млн. 192 мингдан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоиз) эҳтиёжманд хонадон ҳисобланади. Ушбу хонадонларнинг рўйхатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари билан тасдиқланган.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда. Амалдаги кўплаб талаб ва чекловлар қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилмоқда, катта имтиёзлар берилмоқда, тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда. Бунинг натижасида эса 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.