Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 май кунига белгиланди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 май кунига белгиланди

Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини жорий йил 11 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
- “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги;
- “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги;
-  “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги;
- “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
- “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.

Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.