Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенаторлар Қонунчилик палатаси маъқуллаган қонунни рад этишди
11.05.2020 12:32,  
159

Сенат аъзолари “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди. 

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида халқ депутатлари туман, (шаҳар) вилоятлар кенгашларида муҳокама этилиб, маҳаллий депутатлар, Қўмита аъзолари ва экспертлари фикрлари умумлаштирилган.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2020 йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартибларини бекор қилиб, ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор этиш тизимини жорий қилиш белгиланган. Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, қонундаги лицензиялаш билан боғлиқ нормаларни чиқариб ташлаш талаб этилади.

Шунингдек, сенаторлар қонунда электрон ноширлик маҳсулотини тайёрлаш ва тарқатиш тартибини назарда тутувчи нормалар мавжуд эмаслигига эътибор қаратишди. Бундан ташқари, мамлакатимизда диний мазмундаги материалларни тайёрлашга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган экспертизадан кейингина йўл қўйилади. Қонунни шу нуқтаи назардан янги нормалар билан тўлдириш зарур, деб топилди.

Юқоридагиларга асосланиб, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан