Сергели тумани ҳокими ўзига ўзи 35 млн сўм рағбат пули ёзди

Сергели тумани ҳокими ўзига ўзи 35 млн сўм рағбат пули ёзди

Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров меҳнатда ташаббускорлигини рағбатлантириш мақсадида ўзига ўзи 35 миллион сўм устама пули белгилади — дея хабар бермоқда 'Bugun.uz' нашри.

Маълум бўлишича, Халқ депутатлари Сергели тумани кенгашининг тегишли қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил июль, август, октябрь ва ноябрь ойидаги фармойишларига асосан Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич меҳнатда ташаббускорлик кўрсатган. У ўзини ўзи рағбатлантириш мақсадида шу ойлар учун лавозим маошига устама ҳақи тўлаш учун 35 миллион сўм маблағ туман маҳаллий бюджетининг учинчи чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман ҳокимлигига ажратган.