Сергели йўналишидаги поезд нима сабабдан ерусти йўлида тўхтаб қолгани маълум бўлди

Сергели йўналишидаги поезд нима сабабдан ерусти йўлида тўхтаб қолгани маълум бўлди

Тошкент метрополитенининг «Сергели» йўналишида ҳаракатланган поезд 8 апрель куни тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилган эди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат юзасидан баёнот берди.

Хабарга кўра, Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги ҳаракатини тўхтатиш сабаби контакт рельсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиш оқибатида носозлик келиб чиққан. Воқеа юзасидан расмий тергов давом этмоқда, сабаблари ўрганилмоқда. Яқин бир неча соат ичида Сергели линиясида метро поездлари ҳаракати тикланди.

Эслатиб ўтамиз, «Чилонзор» йўналишидаги «Олмазор» бекати томон ҳаракатланган метро поезди 8 апрель, соат 10:45 да ерусти йўлида тўхтаб қолган. «Олмазор» ва 1-бекат оралиғида тўхтаган поезд машинистининг айтишича, бунга техник муаммо сабаб бўлган. Вагонда бўлган йўловчилар 15 дақиқа кутишдан сўнг вагонлардан чиқиб пиёда йўлга тушган.