Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергелида аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган 97,7 млн. сўмни ўзлаштирган ширкат аниқланди
18.06.2022 20:25,  
40

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Сергели-5 мавзесидаги 6 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “A.B.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлар учун йиғилган 97,7 млн. сўмни банк кассасига кирим қилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан