Сергелида йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Сергелида йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Бугун, 14-декабр куни соат 15:21 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Дўстлик-1” даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган “МЕРС” русумли автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:34 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.