Сергелида метро ростдан ҳам рельсдан чиқиб кетган эдими?

Сергелида метро ростдан ҳам рельсдан чиқиб кетган эдими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сергели метро линиясида поезд рельсдан чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

«Ўзбекистон темир йўллари» аксиядорлик жамияти ахборот хизматининг хабар беришича, Facebook ижтимоий тармоғининг «Потребител.уз» гуруҳида 9 январ куни Сергели метро линиясида поезднинг рельсдан чиқиб кетгани ҳақида пост қолдирилган. Аксиядорлик жамияти ушбу маълумот ёлғон эканини маълум қилди.

Таъкидланишича, Тошкент метросининг бошқа йўналишларида бўлгани каби Сергели йўналишида ҳам фавқулодда ҳолатлар бўлмаган.